25 September 2009
02:24 - Тошкентда йирик автоҳалокат содир бўлди
Бундан бир неча соат аввал Тошкентнинг Қўқон йўли кўчасидаги Фарғона бозори яқинида йирик автоҳалокат содир бўлди. Юқори тезликда келган тўртта автомабилнинг ўзаро тўқнашуви натижасида бир неча қурбон берилди. Автошосседа йўналиш ҳаракати қарийб 1,5 соат тўхтатиб қўйилди. Йиғилган тумонот одамлар машиналар эзиб кетган бир неча шахснинг аянчли ўлимига гувоҳ бўлдилар. Атрофни йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ўраб олишган, шикастланганлар шифохоналарга олиб кетилди. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону