25 September 2009
01:49 - Фарғоналик таниқли мухолифатчи Инъомжон Турсунов вафот этди
Бугун Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати, драматург, “Бирлик” халқ ҳаракатининг Фарғонадаги асосчиси, “Бирлик”нинг Фарғона вилоят ташкилоти илк раиси, сўнгра “Эрк” партиясида фаолият кўрсатган Инъомжон Турсунов Фарғона шаҳридаги қабристонлардан бирига дафн қилинди. Яна бир неча кундан сўнг, аниқроғи 2 октябрь куни қизини узатиши муносабати билан белгиланган тўйига таклифнома тарқатаётганида маҳаллий кафелардан бирида уни жон таслим қилди. Фарғона вилояти суд тиббий экспертиза хулосаси марҳумнинг ўлими сабаларини ҳали очиқлагани йўқ.

Мухолифатчи дўстимизни Оллоҳ раҳматига олсин! Ҳамма ёру биродорлар номидан марҳумнинг хонадонига таъзия изҳор этамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону