25 September 2009
02:45 - Касьянов Россияни Европа Кенгаши Парламентар Ассамблеясида овоздан маҳрум қилишга чақирди
Ҳамма Европа мамлакатларни, жумладан, Россия, Украина, Белорусия, Молдова ва Кавказ давлатларини бирлаштирувчи Европа Кенгашининг Парламентар Ассамблеяси (ЕКПА) ўз ташкилотининг Низомига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатлар қилган аъзоларини ЕКПАда вақтинча ововздан маҳрум қилиши мумкин.

Бир маҳаллар, Россия Чеченистонга қарши қонли уруш олиб бораётган йиллари ҳам уни ЕКПАдаги овозидан маҳрум қилиш масаласи кун тартибига келган эди. Ҳозир бу масала Россия-Гуржистон уруши туфайли кўтарилмоқда.

Энди бундай ташаббус билан чиқаётган бир гуруҳ парламент аъзоларини Россия халқ-демократик иттифоқининг (РХДИ) раиси, собиқ Росся бош вазири Михаил Касьянов ҳам қўллаб-қувватламоқда.

“Россия ҳукумати нафақат Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини тан олиш қароридан воз кечмаяпти, аксинча, улар билан мустақил давлатлар каби алоқаларини мустаҳкамламоқда, у ерда ўз ҳарбий кучини орттирмоқда”, дейди Михаил Касьянов. Бунинг устига, Россия ҳали ҳам Инсон ҳақлари ва ососий эркинликлар ҳақидаги Европа конвенциясига илова қилинган 6-чи протоколни (ўлим жазосини бутунлай бекор қилиш ҳақида) имзоламаган. Бу конвенциянинг 14-чи моддасининг ратификацияси ҳам Россия тарафидан блок қилинмоқда. Энди, Россиянинг “ўзига хос демократиясига” кўз юмиш вақти ўтди, деб хулоса қилади рус демократи.

РХДИ бу хусусда махсус баёнот тарқатди ва собиқ бош вазир шу йил 28-30 сентябрь кунлари бўладиган ЕКПА мажлисига ташриф буюриш ниятида эканлигини билдирди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону