23 September 2009
00:51 - Ўзбекистондаги иқтисодий юксалишни барча эътироф этмоқда, халқдан бошқа
Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистондаги ялпи иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини тасдиқловчи ҳисоботини эълон қилди, деб ёзмоқда бир қатор маҳаллий нашрлар. Бу йили 7 фоизни ташкил этган мазкур кўрсаткич келгуси йилда ҳам деярли ўзгармасмиш. Мамлакат ҳукуматининг ўз вақтида кўрган оқилона тадбирлари туфайли дунё иқтисоди инқирозга учраган паллада Ўзбекистон иқтисодиётида барқарорлик ўсиш кузатилибди. Ҳатто бу ўсиш келгуси 2 йилда яна бир неча фоизга ортармиш.

Афсуски, фарвонлиги ва бахтиёрлигини “ношукр” халқнинг ўзи эътироф этмаяпти. Чунки, феълан бозор иқтисодига ўтмаган мамлакатимизда, иқтисоднинг абсолют кўрсатгичлари шунчалик пастки, банк айтаётган ўсиш бор бўлса ҳам, у халқнинг фаровонлигини ошишига етралича таъсир кўрсатмаяпти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону