23 September 2009
00:29 - Фарғонада сенсация: болалар пахтага чиқмайди!
Бугун Фарғона вилояти ҳокимлиги вилоят ҳудудидаги барча ташкилотлар, корхоналар, муассасалар раҳбарларини ҳокимликда тўплаб, бу йил пахта теримига болаларни жалб қилмасликка қарор қилинганини таъкидлади. Вилоят халқ таълими бошқармасига мактабларда терим даврида ўқув даргоҳларини ёпмаслик, машғулотларни тўхтатмасликка топшириқ берилди. Пахтанинг ҳашар йўли билан ташкилотлар, муассасалар хизматчилари томонидан томонидан териб олиниши айтилди. Бола ҳуқуқига мамлакатда устивор масала сифатида қаралаётгани, ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш қонунга зидлиги таъкидланди.

Кўрамиз, ҳокимлик ўз аҳдида қанча тура оларкин.

Лекин, ушбу сенсациянинг бошқа тарафи ҳам бор. Бу иш маҳаллий ҳокимликнинг ташаббусими ёки юқори билан келишиб шундай қилинмоқдами? Ва бундан ҳам муҳим бўлган савол: Нима учун бундай қилинмоқда? Фарғона ҳокимлиги болаларимизнинг келажагини ўйлаб қолди, деган жавоб, Ўзбекистондаги мавжуд режимнинг моҳиятидан келиб чиқсак, ишонарли кўринмаяпти. Бироқ, жавоб ростдан ҳам шундай бўлса, Фарғона ҳокимлигиига офарин дейиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону