14 September 2009
02:29 -
Ўзбекистон ҳукумати 150 та фойдали қазилма манбаларини ким ошди савдосига қўйди
Мамлакат ҳукумати йирик сармояларни жалб қилиш мақсадида турли минтақаларда жойлашган 150 дан ортиқ фойдали қазилмалар конлари, манбаларини ким ошди савдосига (аукционга) қўйишга қарор берди, деб ёзди русларнинг РИА-Новости агентлиги. Ким ошдига тикилган хомашёлар орасида вольфрам, литий сингари рангли ва ноёб металл манбалари, шунингдек, минерал туз ва бўёқ конлари, қимматбаҳо рудалар, фосфорит, родонит ҳамда мармар сингари хомашё заҳиралари мавжуд. Аукциондан кўзланган мақсадлардан бири - мазкур ноёб хомашёларни бойитиш эвазига соҳани ривожлантириш, ички ва жаҳон бозорида уларнинг харидоргирлигини оширишдир, дебди Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслар қўмитаси мутасаддиси агентлик мухбири билан суҳбатда.
Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистонда ҳозирги вақтда икки мингдан ортиқ конлар очилган, мингдан зиёд истиқболли минерал ресурслар заҳиралари аниқланган. Улардан олинаётган 118 турдаги минерал ресурс хомашёларида 66 та мамлакатда фойдаланилмоқда. 223 та нефт-газ ва газ конденсати булоқлари, 65 турдаги нодир металл турлари, 46 хил рангли ва радиокатив металл заҳиралари, 3 турдаги қора металл, 3 та кўмир кони ва шунга ўхшаш табиий минерал бойлик заҳиралари аниқланган.
Бундай муҳим хабарнинг рус ахборот воситалари орқали тарқатилиши тасодиф эмас, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Ўзбекистон ҳукумати (табиий, Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслар қўмитаси мутасаддиси ҳам ҳукуматнинг топшириғи билан РИА Новости мухибирига маълумот беришни уюштирган) ҳамма нарсани ўз халқидан бекитишга ҳаракат қилдаи. Шу кунгача, ўзбек халқи мамлакатда қанча олтин чиқарилиши, бу ишда русларнинг роли, олдиндан олинган фойда қаёққа кетаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас, ҳукумат ҳеч ким олдида ҳисобот бермайди. Бугунги хабардан ҳам кўриниб турганидек, табиий бойликларимизни назоратсиз талон-торож қилиш давом этмоқда.