14 September 2009
00:21 - Ўзбекистонликлар муборак Ҳаж зиёратига боришмайди
Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг номини ошкор қилмаслик шарти билан мухбиримизга айтган мулозимига кўра, мусулмон юртдошларимиз бу йилги муборак Ҳаж зиёратини адо этиш имкониятидан маҳрум бўлишди. Ҳукумат янги вирус гриппи (чўчқа гриппи) касаллиги хавфини баҳона қилиб, қарийб 4000 га юртдошларимизни бу имкониятдан маҳрум этди. Айни кунларга қадар Ҳажга бориш учун 20 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йиғилиб, ноябрь ойи сўнгида амалга ошириладиган сафар учун чипталарга буюртма берилганди. Эрта-индин мусулмонлар идораси Ҳаж зиёратининг бекор қилингани ҳақидаги фатвони эълон қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону