09 September 2009
20:35 -
“Эзгулик” жамоатчиликка сиёсий тутқунлар бўйича кичик ҳисоботини тақдим этди
Кеча мамлакатимиздаги дипломатик корпус ваколатхоналаридан бирида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу кунда Ўзбекистон қамоқхоналарида ётган ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғунов, диссидент шоир Юсуф Жума ҳамда журналист Солижон Абдураҳмонов иши бўйича ҳисоботининг тақдимотини ўтказди. Тақдимотга оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари келишди.
Ҳисоботни тақдим қилган Васила Иноят “Эзгулик”нинг сиёсий маҳбуслар масаласига энг муҳим ва долзарб масала сифатида қараб келаётганини урғулади. Ҳисоботдан сиёсий маҳбусларнинг тақдирига доир энг сўнгги маълумотлар, уларнинг иши ва аҳволига оид батафсил ҳужжатлар ўрин олган.