09 September 2009
16:07 -
Тошкент шаҳар суди “Эзгулик” раҳбарига нисбатан маъмурий ишни қайта кўрди, натижа ўзгаргани йўқ
3 сентябрь кунги хабарларимизда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятга нисбатан ҳуқуқ ҳимоячиси Ольга Краснованинг даъвоси билан очилган маъмурий ишни кўриш тўхтатилгани хусусида айтгандик. Бироқ судья Таълат Турсуновнинг ана шу қарори устидан фуқаро Краснова суд раисига шикоят қилган ва мустақиллик йилларида Васила Иноятнинг Президент Ислом Карим шахсини ҳақорат қилиб судлангани ҳамда сиёсий ва инсон ҳуқуқлари вазиятига нисбатан турли “провакацион” чиқишлар қилгани хусусида маълумотларни тақдим этган. Шунингдек, маъмурий ишга 15 июль куни жамият офисида Васила Иноят билан можаронинг яширинча ёзиб олинган видеолавҳаларини қўшишни талаб қилган.
Шундан сўнг суд раисининг раҳбарий кўрсатмаси билан маъмурий иш қайта кўриладиган бўлди ва суднинг кеча судья Талъат Турсунов раислик қилган маҳкамаси соат кечки 17 дан 20 га қадар давом этди. Суд материлларни атрофилича таҳлил қилиб, Краснованинг даъвоси провокацион характерга эга экани, яширинча ёзиб олинган видеолавҳанинг ноқонунийлиги юзасидан эса Иноятованинг тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилиши мумкинлиги тушунтирилди. Суд маъмурий ишни яна ҳаракатдан тугатди.
Табиийки, суднинг бундай адолатли қарори ўта принципиал аҳамиятга эга бўлмаган воқеаларда судьяларнинг мустақил экани, қонунан ҳам иш кўра олиши мумкинлигини кўрсатмоқда, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения