09 September 2009
15:42 -
Эрон Қозоғистонда бўладиган Каспий саммитига таклиф қилинмаганидан норози
7 сентябрдаги хабаримизда қозоқларнинг Казинформ агентлигига асосланиб, 11-13 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Каспий бўйидаги Оқтау шаҳрида Озорбайжон, Россия, Туркманистон ва Қозоғистон раҳабарларининг норасмий саммити бўлишини билдиргандик ва Ўзбекистон раҳабари ҳам бу каби саммитларда иштирок этишга ҳаракат қилиши ва Ўзбекистоннинг манфаатларига тўғри келдаган лойиҳаларни олдинга суришга интилиши мақсадга мувофиқ бўлишини урғулагандик.
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги бугун хабар қилишича, Эрон ҳам Оқтаудаги саммитга чақирилмаганидан норози бўлган. Бу мамлакатнинг ташқи ишлар вазири Манучеҳр Моттаки Қозоғистоннинг Эрондаги янги элчиси Нурбек Рустемов билан учрашган ва Эрон президентининг саммитга таклиф қилинмагани аввалги келишувларга мос келмаслигини билдирган. “Тўрт тарафли учрашув ўтказиш Эроннинг манфаатларига қаршидир”, дебди Манучеҳр Моттаки.