07 September 2009
11:47 - Европа Иттифоқи Қозоғистон ва Ўзбекистонни матбуот эркинлиги йўқлиги учун қоралади, Туркия ўзини четга олди
Туркияда чиқадиган Миллиёт газетасининнг бугунги сонидаги "Туркия эркинлик учун овоз бермади" сарлаҳали мақоладан маълум бўлишича, Европа Иттифоқи қозоқ журналисти Рамазон Есергеповни гўёки давлат сирларини очишда айблаб 3 йил озодликдан маҳрум килган Қозоғистонни матбуот эркинлигини бўғишда айблаб, махсус баёнот тарқатган. Унда, хусусан, шундай сўзлар бор: “Журналистлар давлатнинг ҳамма ишлари бўйича шарҳ бериш билан бир қаторда жамиятни қизиқтирган ҳамма мавзуларда хабар беришга ҳақлари бўлиши керак”.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда матбуот эркинлиги хусусида ҳам баёнот бериб, жиноий айбномалар қўйиш воситасида мустақил журналистларнинг овозини ўчиришга ҳаракат қилаётган ҳукуматни қоралаган ва ҳукуматнинг бу ишлари ЕХҲТ талабларига жавоб бермаслигини алоҳида таъкидланган.

Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод ҳисобланадиган мамлакатлардан фақатгина Туркия бу икки баёнотга имзо отмагани хабарда алоҳида урғуланади. Аммо, Доғистонлик бир журналистнинг ўлдирилиши қораланган ЕИнинг баёноти Туркия томонида имзолаган.

Бу воқеа ҳам кўрсатмоқдаки, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, Туркия бошқа турк мамлакатлари билан муносабатларини совитмаслик учун, бу мамлакатлардаги диктатор ва авторитар режимларнинг нодемократик ишларига кўз юмиш сиёсатини давом эттирмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону