07 September 2009
10:06 - Пентагон: АҚШ Россия орқали қўшинлар ва ҳарбий юклар ташишга бошламоқда
Бугун АҚШ Россия устидан учоқлар билан ўз қўшинлари ва ҳарбий юкларини Афғонистонга ташишни бошлаши мумкин, деб хабар беради русларниг ИТАР-ТАСС агентлиги Пентагонинг номини очиқлашни истамаган вакилига асосланиб. Бу хусусдаги шартнома Россия ва АҚШ президентлари томонидан шу йил июль ойида бўлиб ўтган Москвадаги учрашув пайтида имзоланган экан.

Аслида, июль ойидаги Медведев-Обама учрашуви пайтида шундай шартнома имзоланганига имо қилинса ҳам, аниқ бир нарса айтилмаган эди. Айни замонда, Россия орқали темир йўллар билан ҳарбий бўлмаган юклар ташиш ҳақида шартнома имзолангани очиқча эълон қилинганди. Шундан кейин АҚШ Қозоғистон ва Ўзбекистон билан темир йўллар орқали ҳарбий бўлмаган юклар ташиш ҳақида шартномалар имзолангани эълон қилинганини ҳисобга олиб тахмин қилиш мумкинки, қўшинлар ва ҳарбий молларни Қозоғистон ва Ўзбекистон устидан ташиш ҳақида ҳам шартномалар имзоланган бўлса керак. AҚШ Қурoлли кучлaри Мaркaзий Қўмoндoнлиги қўмoндoни Дeвид Пeтрeус шу йил 18 августда Ислом Карим билан бекорга учрашмаган.

Россия нима учун АҚШга ёрдамчи бўлиб қолди саволининг икки жавоби бўлиши мумкин.

Биринчиси. АҚШ бунинг эавзига Шарқий Европада, хусусан, Польша ва Чехияда Ракеталарга қарши мудофаа системасини жойлаштиришдан воз кечган.

Иккинчиси. Россиянинг Афғонистондан чиқаётган ислом экстремизми ва наркотрафик хавфидан шунчалик қўрқмоқдаки, улардан қутилиш учун АҚШга ҳар қандай ёрдам беришга тайёр.

Балки, бу икки жавобда кўрсатилган факторлар Россияга биргаликда таъсир қилаётгандир.

Шу мулоҳазалар кўрсатадики, Ўзбекистон Россияга орқа ўгириб, АҚШга қайтадан юзини бурмоқда деган иддаолар асоссиз. Ислом Карим Россиянинг буйруқларини бажармоқда холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону