06 September 2009
21:13 - Ҳамид Карзай ғалабага яқинлашмоқда
Афғонистон Мустақил Сайлов Комиссияси 3 сентябргача ҳамма сайлов бюллетенларини санаб чиқиб, ниҳоий натижаларни эълон қилшга ваъда берган эди. Аммо, натижалар ҳали ҳам йўқ.

Бугун маълум бўлишича, бюллетенларнинг 2/3 қисми саналаган. Ҳамид Карзайга овоз берганлар 48,6 фоизни, Абдулло Абдуллоҳга овоз берганлар 31,7 фоизни ташкил қилибди.

Коммиссия аъзоси Довуд Нажафининг билдиришича, дейилади Reuters агентлигининг хабарида, мамлакат бўйича тузилган 28 минг сайлов участкасидан 447 тасининг натижалари текширувлардан кейин бекор қилинган.

Ҳали саналмаган бюллетенларнинг кўпчилиги Афғонистоннинг жанубидан экан. Маълумки, жанубда Карзайнинг мавқеи кучли. Демак, у биринчи турдаёқ сайловни ютиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону