06 September 2009
20:33 -
Ўзбекистонда сенсация: милиционерлар қон тўкишни тўхтатиб, қон беришни бошлашди
Сарлавҳанинг иккинчи қисми ҳақиқат, аммо, минг афсуски, биринчи қисми ҳозирча ҳазил. Жорийдаги режим мавжуд экан, ўзбек мирашаблари қон тўкишни тўхтатармиди.
Маълум бўлишича, дейди мухбиримиз uzinform.org сайтига асосланиб, 3 ва 4 сентябрь кунлари Ўзбекистон Ички Ишлар Академиясининг 50 курсанти ИИВ Марказий госпиталида донорлик қонини топшириш акциясида қатнашиб, қон беришган.
Нима бўлса ҳам, бу яхшилик аломати, чунки Ўзбекистон мустақил бўлган вақтдан бери, яъни охирги 18-йилда, милиция ходимлари асосан бегуноҳ одамларнинг қонини тўкишдан тўйган бўлсалар керакки, хайрли ишга бош урибдилар.