06 September 2009
21:43 - Ўзбекистонда электр хизмати учун тўловлар йиғишни хусусий қўлларга ўтказиш режалаштирилмоқда
"Ўзбекэнерго" Давлат Ҳиссадорлик Компаниясининг матбуот хизмати электр тўловлар учун пул йиғишни хусусий қўлларга ўтказилишини маълум қилди, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири Regnum Новости агентлигига асосланиб.

Хусусий қўллар деганда хусусий фирма ва ташкилотлар назарда тутилмоқда. Ўзбекнинг уйига “ёруғлик учун пул бер” деб келадиган ким бўлишини "Ўзбекэнерго" конкурс орқали аниқлар экан.

Электр учун пул йиғувчи хусусий қўллар фойдани нима ҳисобига қилади, деган саволга "Ўзбекэнерго" шундай жавоб бермоқда. Хусусий пул йиғувчи фирма ва ташкилотлар ўзлари йиғган пулнинг миқдорига қараб моддий мукофотландилар. Яъни қанча кўп пул йиғилса, шунча кўп пул мукофот оладилар.

Ҳозирда Ўзбекистонда энг катта муаммо бўлган газ ва электр учун тўловларни йиғиш масаласини ҳал қилишнинг бу усули, умуман олганда, тўғри. Бироқ, Ўзбекистон аҳолиси бунга қандай муносабат билдириши ҳали ҳали номаълум, дейди мухбиримиз. Ҳарҳолда, муносабат ижобий бўлмайди. Чунки, пул йиғиш билан давлатнинг ўзи шуғулланганда, турли бюрократик имкониятлардан фойдаланиб, одамлар ҳозирги иқтисодий шароитда ўзлари учун оғир бўлган тўловлардан бир амаллаб қутулардилар. Аммо, хусусий “қўллар” бунга йўл қўймайди, чунки улар фойдани айнан пул ундуришдан олади.

Хуллас, пул ундуриш анчагина “ёғли иш”. "Ўзбекэнерго" конкурс ўтказилишини гапирса ҳам, амалда, бу ёғли иш билан қайси “қўл” шуғулланиши аллақачон маълум бўлса керак. Масалан, Гулнора Каримнинг биронта “қўли”.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону