06 September 2009
19:45 -
Швеция ташқи ишлар вазири Исроилга қиладиган ташрифини бекор қилди
Швеция ташқи ишлар вазири Карл Бильдт келаси пайшанба кунига режалаштирилган Исроилга ташрифини сабабларини айтмасдан бекор қилди.
Лекин ҳамма тушунадики, дейди мухбиримиз, бунинг орқасида Исроил-Швеция ўртасидаги муносабатларнинг кейинги икки ҳавфта мобайнида кескин ёмонлашгани ётибди. Ёмонлашувнинг сабаби - Швецияда чиқадиган газеталардан бири Исроил солдатлари ўлдирилган фаластинликларнинг ички органларини кесиб олиб, сотаётганларини иддао қилувчи мақолани эълон қилишидир.
Исроил ҳукумати Швеция тарафидан ушбу мақолани қоралашни талаб қилди. Аммо Швеция расмийлари ўз мамлакатларида матбуот эркинлиги мавжуд эканлигини гапириб, бундай талабни қондирмадилар ва қондирмасликларини бидирдилар.
Тахмин қилиш мумкинки, бундай шароитда Исроилнинг ўзи Швеция ташқи ишлар вазирининг ташрифига қарши чиққан бўларди. Швеция ўз обрўсини сақлаб қолиш учун “отни вақтлироқ қамчилади” ва ташрифни ўзи бекор қилди.