06 September 2009
15:07 - Ислом Карим истаса истамаса ўзбеклар ғарблашаяпти, аммо энг ёмон тарафлари билан
Ҳақиқатда, бу каби хабарлар Ғарб давлатларидангина келиши мумкинлигига ўзбеклар ишонишарди. Қаранг, энди ўзимизда нималар бўлмоқда.

Навоийда бир йигит ўзининг собиқ ўйнашини ўлдирди ва унинг янги жазманини ўлдиришга харакат қилди, деб хабар беради мухбириимз вилоят прокуратурасининг бош терговчиси Зокир Барнаевга асосланиб.

Бу жиноятга аралашган учала шахс аввал биргаликда ичкилик ичишган ва сўнгра кайфи ошиб қолган Рашид Б. исмли йигит ўзнинг аввалги севгилиси бошқа одам билан юришга бошлаганини эслаб, аёлнинг кўкрагига бир неча марта пичоқ урган ва ўлдирган. Сўнгра у севгилининг янги жазманини бўғишга бошлаган ва қурбони хушидан кетгандан кейин, икалласини ўлдирдим деб ўйлаб, жиноят ерини тарк этган.

Аммо, жиноятни айнан Рашид. Б қилгани тезда аниқланди ва у қўлга олинди. Навоий вилоят суди уни 17 йилга озодликдан маҳрум этди.

Ўзбекистон энди мустақил бўлган йиллари президент Ислом Карим агар тезлик билан ислоҳотлар қилиниб, бозор иқтисодига ўтилса, Навоийда бўлган каби жиноятларнинг сони кескин ўсиб кетиши билан ҳаммани қўрқитиб, эскича ҳаётни давом эттиришга чақирарди. Аммо чақириқлар фойдасиз кетди, бу каби жиноятлар оддий воқеага айланмоқда. Яқинда Тошкентда бир йиғит ўз севгилисини вахшийларча ўлдириб, жасадани парчалаб турли жойларда ахлатхоналарга улоқтиргани, амммо тасодифан қўлга тушганини хабар қилгандик.

Ислоҳотлар тезроқ қилинса эди, Ўзбекистон Ғарбдан биринчи навбатда ҳаётининг яхши томонларини олган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону