05 September 2009
02:47 - Афғонистонда АҚШ учоқлари тарафидан бомбаланган танкер атрофида 90 киши ўлди
Мамлакатнинг шимолий қисмидаги Қундуз шаҳри атрофида бир неча ёқилғи танкери Толибон жангарилари тарафидан ўғирлангани сабабли, у ерни назорат қилувчи немис ҳарбийлари АҚШ учоқларини чақиришган ва ёрдамга келган учоқлар ўша танкерлани бомбалаб ташлашган.

АҚШ ҳарбий кучларининг расмийлари танкер атрофида кўплаб Толибон жангарилари ўлдирилганини эълон қилганларидан кейин маълум бўлдики, ўлганларнинг кўпчилиги бу танкердан ёқилғи олаётган оддий одамлар экан. Ҳозир 90 киши ўлган ва жуда кўп одам яралангани айтилмоқда.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай “тинч аҳолининг бомбалар остида қолишини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди” деган маънода махсус баёнот ҳам тарқатди.

Хуллас, ҳали сайлов натижалари эълон қилинмасдан, сиёсий барқарорлик ўрнатилмасдан бу каби кутилмаган фожеалар юз бериши Афғонистондаги вазиятни яна ҳам ёмонлаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону