05 September 2009
03:19 - Хоразм ҳокими эпидемия хавфидан ташвишда
Шу йилнинг июль-август ойларида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида Хоразм вилояти ҳудудида қутуриш, сил ва қорасон (бурцелёз) касалликлари сони кескин кўпайган, дейилади NewsUz.com янгиликлар порталининг шу вилоят ҳокимлигига таяниб берган хабарида.

Эпидемия хавфи туфайли вилоят ҳокими Оллоберган Оллоберганов ташаббуси билан вилоятда фавқулодда комиссия ташкил этилган. Аввало, касалликларнинг четдан кириб келишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Кузатувчиларга кўра юқумли касалликлар Хоразмга санитария аҳволи қониқарсиз бўлган Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятидан ўтиши мумкин, деб ёзади портал. Маълум бўлишича, юқумли касалликларга қарши курашиш учун мамлакатимизнинг 79 та чегара районида 640 та махсус гуруҳлар тузилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону