04 September 2009
01:53 -
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Евгений Жовтис 4 йилга озодликдан маҳрум этилди
Бугун Балхаш тумани суди томонидан Инсон ҳуқуқлари Қозоғистон бюроси директори, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Евгений Жовтис 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда хабар қилган “Озодлик” радиосининг қозоқ хизмати Жовтиснинг суд залидан қамоққа олингани, унинг ҳимоячиси бўлган Андрей Свиридов музокарадан воз кечганини таъкидлайди. Ишнинг давлат айбловчиси белгилаган ўзандан кетгани боис судланувчи Жовтиснинг ўзи ҳам сўнгги сўздан воз кечган.
Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқ ҳимоячиси шу йилнинг 26 июлда Олмаота яқинидаги Оқдала посёлкасида одам босиб кетган, у одам ўлган. Жовтисга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси айблови билан жиноят иши қўзғатилганди.