04 September 2009
01:39 -
“Эзгулик” раҳбари Васила Иноятга нисбатан қўзғатилган бир маъмурий иш тугатилди, аммо ҳали бошқалари бор
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди ҳуқуқ ҳимоячиси Ольга Краснованинг даъвоси билан “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятга нисбатан қўзғатилган ҳуқуқбузарликка оид маъмурий ишни кўришни тўхтатди.
Аввалги хабарлардан маълумки, баъзи нохолис ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, Михаил Арздинов томонидан рағбатлантирилган Ольга Краснова ҳамда бошқа фуқаролар шу йилнинг 15 июлида “Эзгулик”жамияти офисига бостириб келишган ва жанжал кўтаришган. Гўё, Васила Иноят чақирилмаган меҳмонларга эшикни кўрсатган ва Ольга Краснованинг “нафсонияти”га теккан. Шу сабабли, Краснова судга мурожаат қилган.
Лекин бугун судда адолат ғалаба қозонди. Суд куракда турмайдиган бу даъво устидан ҳуқуққа асосланган ажрим чиқарди ва маъмурий ишни кўришни рад қилди.
Бундан ташқари, дейди мухбиримиз, “Эзгулик”чилар яна икки маҳкамада жавоб беришларига тўғри келяпти. Фуқаро Илларионованинг даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик ишида жамият вакиллари Абдураҳмон Ташанов ҳамда Суҳроб Исмоилов жамият манфаатларини ҳимоя қилаётган бўлса, жамият раиси Васила Иноят ҳуқуқ ҳимоячилари Баженова, Давлетова, Кутеповаларнинг даъвоси билан қўзғатилган яна бир фуқаролик ишида жавоб бермоқда.
“Эзгулик” фаолларининг таъкидлашича, зимдан бошқарилаётган мазкур маҳкамалардан мақсад жамият фаолиятини издан чиқаришга қаратилган ҳаракат экани кундек равшан.