04 September 2009
02:11 -
Фарғона газеталари адвокат Абдували Исоқов ва эзгуликчи Абдураҳмон Ташановни “фош қилди”
Шу йилнинг мартида фирибгарлик ва мансабдор шахсга пора беришда гумонланиб, ҳибсга олинган Фарғонадаги “Ферузбек МК” адвокатлик фирмаси адвокати Абдували Исоқов ҳамда унинг ҳимояси билан шуғулланган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов “Фарғона ҳақиқати” ва вилоятдаги барча нашрларда “фош қилинди”.
“Фарғона ҳақиқати”нинг июнь ойи сонларидан бирида Сарвар Обид тахаллуси билан чоп этилган “Мен не дейман, қўбизим не дейди?” фелетъонида адвокатнинг ростан ҳам фирибгарлиги, уни ҳимоя қилган “Эзгулик” жамияти фаоллари вилоятдаги адвокатларга яратилган шарт-шароитларни бузиб кўрсатишга урингани айтилади.
Хусусан, мазкур воқеалар силсиласи “Озодлик” радиоси орқали эфирга узатилган эшиттиришда ҳам бузиб кўрсатилгани ҳамда адвокатдан қаҳрамон ясашга уринилгани таъкидланади. Гўё, Абдували Исоқов фирибгар адвокат сифатида ҳеч қандай оқлов ҳукми чиқаришга ҳам эришмаган, “Эзгулик”чи Абдураҳмон Ташановнинг бу ҳақдаги иддаолари ҳам уйдирма. Фарғонадаги адвокатлар ови билан боғлиқ жараён ғаразгўйликдан бошқа нарса эмас. Бу ҳодисаларни ёритган “Озодлик” радиоси мухлисларининг сони шундан сўнг камайиб кетди.
“Эзгулик”нинг саъй-ҳаракатлари билан 4 ойда қамоқдан озод қилинган адвокат Абдували Исоқовнинг таъкидлашича, мазкур мақола муаллифи журналист Муҳаммаджон Обидов бўлиб, унга мақола маҳаллий МХХ идораси томонидан буюртма қилинган. Мақола вилоятдаги барча нашрларда кўчириб босилгани ҳам кўрсатмоқдаки, бу ерда юқорининг қўли бор.
Ҳозирда адвокат мақолага нисбатан рад қилиб бўлмайдиган ҳужжатлар асосида раддия тақдим этди. Ҳужжатлар ичида унинг оқлангани ҳақидаги суд ҳукми ва ноҳақ қамоқда ўтириб чиққанини исботловчи материаллар бор.
Эслатиб ўтамиз, фарғоналик адвокат жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан фирибгарлик ва пора беришга уринишда айбланиб, шу йилнинг июнида 1,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Сўнгра жазо шартли муддат билан алмаштирилиб, озодликка чиқарилган, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения