04 September 2009
01:13 - КХШТ эшигини Ўзбекистон учун очиқ тутиб, ўйлаб кўришга вақт бор демоқда
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Николай Борюджа бугун Москвада журналистларга берган баёнотида бу ташкилот қошида тузилган Тезкор Ҳаракат Коллектив Кучлари (ТҲКК) сафида Ўзбекистонни кўришга ҳали ҳам умидворлиги, мазкур тузилма эшиклари ўзбеклар учун очиқлигини билдирди. Бирмунча истеҳзоли қиёфадаги Кремль мулозими Ўзбекистоннинг қайсарлигидан ғазабдалигини яшира олмади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тузилманинг ёз бошида Ереванда ўтказилган йиғилишига мамлакатимиздан ҳеч ким бормаган, Иссиқкўлда ўтган сўнгги йиғилишида Президент Ислом Карим ТҲККда қатнашиш нияти йўқлигини ва Россия васийлигидаги ҳарбий базанинг Қирғизистонда крлаштирилишига ўз норозилигини билдирганди. Сўнгра Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлиги анчайин кечикиб бўлса ҳам, ўз номидан эмас, қўл остидаги информацион агентлик номидан ТҲКК ва Қирғизистондаги базага нисбатан салбий позициясини очиқлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону