04 September 2009
00:54 - Турк давлатлари саммити Бокуда ўтади, Ўзбекистон қийин аҳволда
Today Zaman нашрининг маълум қилишича, шу йилнинг 2-3 октябрь кунлари Озарбайжонда туркий тилли давлатлар саммити бўлиб ўтади. Унда Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг иштирок этиши кутилмоқда.

1992 йили Туркиянинг марҳум Президенти Турғут Ўзол томонидан асос солинган мазкур саммитнинг сўнггиси 3 йил муқаддам Анталияда ўтказилган эди. Ўша саммитда на Ўзбекистон президенти Ислом Карим на мамлакатимизнинг бошқа бир вакили иштирок этмаган ва биронта ўзбек нашри бу ҳақда оғиз ҳам очмаган эди.

Шу сабабли, ҳозир Ислом Карим оғир вазиятда қолади. У ҳеч нарса бўлмагандек Бокуга борса, ўзининг ёш болалардек ножиддийлигини кўрсатади, ҳамма ҳамкасблари олдида тили қисиқ бўлади. Бормаса, шундоқ ҳам дунёдан изоляция бўлиб қолаётган мамлакатимизни халқаро соҳада яна ҳам оғир аҳволга туширган бўлади.

Режимбоши бирон-бир сиёсий қадам қилганда, кейинги маневрлар учун майдон қолдирмайдиган даражади сиёсатни тушунмадиган одам. Шу сабабли, у ўзининг ҳам Ўзбекистоннинг ҳам обрўсини халқаро майдонда борган сари тушириб ётибди. Мамлакатимиз қаддини тиклаши учун энди узоқ йиллар ва узоқ кураш керак бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону