02 September 2009
22:45 -
Россияда уч ўзбек ўз ватандошларини қочириб, қариндошларидан пул талаб қилиши ва Ўзбекистондаги информацион блокада ҳақида
Қирғизларнинг CA-News агентлиги Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий хабарларига асосланиб билдиришича, Тула вилояти Одоева туманидаги бир қишлоқда уч ўзбекистонлик ҳибсга олинган. Улар бошқа бир ватандошларини қочириб, автомобильда Дорогонька қишлоғига олиб келишга ва шу ердаги бир уйда зўрлаб ушлаб туришган. Мақсадлари қочирилган одамнинг қариндошларидан 35 минг пул олиш бўлган
Милиция уч кишини ҳибсга олиб, тутқунликдаги кишини озод қилибди, бу воқеа бўйича жиноий иш очибди. Хабарда ўзбекистонликларнинг миллати билдирилмаган.
Қирғиз агентлиги ўзбеклар билан боғлиқ бўлган воқеаларни хабар қилиб тарқатар экан, Ўзбекистон аҳолиси ҳеч нарсадан хабарсиз, информацион очликда яшашни давом эттирмоқда. Мавжуд ҳукумат бундан манфаатдор. Ҳеч нарсадан хабари йўқ халқнинг онгига “президентимизнинг улуғлиги”, “дунё тараққиётнинг ўзбекча моделидан ҳайратда эканлиги” каби лофларни сингдириш осон бўлади.
Ўзбекистонда ўзгаришларни мавжуд режим томонидан ўрнатилган информацион блокадани бузишдан, ўзбек халқини мамлакат ичида ва дунёда бўлаётган воқеалар билан таништиришдан бошлаш керак. “Ҳаракат” агентлигининг мақсади шу, аммо бу осон иш эмас. Аввал ўзбекларнинг сиёсий элитаси, ўзбек зиёлиларига бу ишнинг муҳимлигини тушунтириш керак.