02 September 2009
23:45 - Ҳиндистон президенти давлат ташрифи билан Москвага келди, Марказий Осиё давлатлари ҳам буни кузатадилар
Рус хабар агентликлари Ҳиндистон президенти Пратибха Патил россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведевнинг таклифи билан бугун Москвага келганини билдиришди.

Ташриф доирасидаги расмий программа эртага Дмитрий Медведев билан учрашувлардан бошланади. Жума куни меҳмон Россиянинг бош вазири Владимир Путин билан кўришади.

Ҳиндистон президенти Санкт-Петербургда ҳам бўлади. Шаҳарнинг тарихий ёдгорликларнини айланишдан ташқари, у ҳинд тили ўқитиладиган мактаблардан бирини ҳам зиёрат қилади

Ҳиндистон ҳайъатига Нефть-газ саноати вазири ва Тўқимачилик саноати вазири ҳам киришидан бу сафар доирасида Россия-Ҳиндистон алоқаларининг қайси тарафларига урғу берилишини сезиш мумкин, дейди мухбиримиз.

Маълумки, узоқ йиллардан бери аввал СССР, энди Россия, Ҳиндистоннинг стратегик ҳамкори бўлиб келган. Россий билан Ҳиндистон доимо Покистонни қўллаб-қувватлаб келган АҚШнинг бу минтақадаги ролини камайтиришга ҳаракат қилганлари ҳам маълум. АҚШнинг Афғонистонга кириб келиши, минтақада стратегик вазиятни ўзгартириши муқаррар. Бундай шароитда Ҳиндистон Россияга орқа қилишни давом эттирадими ёки янги стратегиялар ишлаб чиқишга киришидими, ҳали номаълум.

БМТнинг прогнозларига кўра, 2050 йилда Ҳиндистон 1,7 миллиардли аҳолиси билан дунёда биринчи ўринга чиқиши, Россиянинг аҳолиси эса 100 миллиондан ҳам пастга тушишини ҳисобга олсак, бу икки мамлакатнинг келажакдаги муносабатлари қандай бўлишини тахмин қилиш ҳам қийин.

Аммо, бир нарса аниқ, 2050 йилга келиб, аҳолиси 100 миллиондан ошадиган Марказий Осиё давлатлари дунёдаги ўзгаршлар олдида бирлашиш жараёнларини тезлаштириши лозим. Аммо бугунги “бошилар” бунга қодир эмаслиги ҳам борган сари аниқлашиб бормоқда.

Маълумки, Марказий Осиёдаги сиёсий кучлар ичида “Бирлик” бу муаммоларини яхши тушунишини биринчи бўлиб намойиш қилди. “Бирлик” халқ ҳаракатининг 2003 йил май ойида бўлиб ўтган қурултойида Марказий Осиё Бирлиги (ёки Туркистон Бирлиги) яратиш лозимлиги ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Бу йўналишдаги реал қадамлар “Бирлик” ва у каби ташкилотлар ҳамма Мараказий Оиё давлатларида ҳукуматга келгандан кейин бошланса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону