02 September 2009
19:50 -
Афғонистонда “тирик бомбанинг” портлаши натижасида 23 киши ўлди, ҳамма нарсанинг орқасида кўкнори бор

Лутфилла Машалнинг айтишича, улар масжиддан чиқиб автомобилларга ўтиришаётганда, масжид ёнидаги дўкондан бир одам отилиб чиқиб, ўзини портлатган, ўлганлардан ташқари 36 киши ярадор бўлган. Бу Толибоннинг иши эканлигига шубҳа йўқ, дейди вилоят ҳокими. Толибоннинг матбуот вакили Забиҳулла Мужоҳид “тирик бомба” махсус топшириқ билан юборилган одамлари эканлигини тасдиқлаган.
Афғонистонда барқарорлик йўқ, баҳсли президент сайлови натижалари ҳали эълон қилинмади, аммо мамлакатда ижобий ўзгаришлар йўқ эмас. Reuters мухбирининг билдиришича, бу мамлакатда дунёдаги кўкнорининг думбул бошоғидан олинадиган афюннинг (опиумнинг) 90 фоизи етиштирилади, бу иш билан 800 минг киши машғул. Жорийдаги йилда афюн етиштириладиган майдон сатҳи Афғонистонда 25 фоизга камайди. Маълумки, афюндан героин тайёрланади.
2002 йилда афюн тижоратидан олинадиган фойда мамлакат бюджетининг 27 фоизи даражасида бўлган, бу йил шу рақам 4 га тенг бўлибди. Бундан энг катта “зарар” кўраётган Толибондир. Шу сабабли таҳлика остида қолган Толибон тирик бомбалар сонини орттиришга ҳаракат қилмоқда.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения