31 August 2009
19:51 - Қозоғистонда Конституция кунига бағишланган ҳарбий парад бўлди
Бугун Остонада мамлакат конституциясининг 14 йиллиги муносабабти билан биринчи марта ҳарбий парад ўтказилди. Парадни Қозоғистон Қуролли кучларининг қўмондони, президент Нурсултон Назарбой қабул қилди ва нутқ сўзлади, дейилади мамлакатнинг расмий Казинформ агентлиги тарқатган хабарда.

Президентнинг нутқида айтилишича, 14 йил ичида Қозоғистоннинг иқтисодий қуввати 8 марта, аҳолининг даромадлари 17 марта ортган. “Конституциямиз бизнинг асосий қадриятларимизни ўзида мужассамлаштирди, булар – Мустақиллик, Тинчлик ва Барқарорлик”, дебди қозоқларнинг лидери.

Мамлакатнинг асосий байрами ҳисобланиши керак бўлган Мустақиллик кунида эмас, Конституция кунида ҳарбий парад ўтказилишини тушуниш қийин, дейди мухбиримиз. Бунинг устига, Нурсултон Назарбой асосий қадриятлар сифатида демократияни тилга олмагани - келаси йил ЕХҲТда раислик қилиши керак бўлган мамлакатнинг лидерига ярашмайдиган ҳолдир.

Маълумки, Қозоғистон ҳам, ҳамма Совет жумҳуриятлари каби, 18 йил аввал мустақил бўлган. Шунинг учун, аслида, Конституциянинг шунчалик кеч, яъни мустақиллик эълонидан 4 йил кейин қабул қилинишини ортқча кўз-кўз қилишнинг ўзи мантиқсизликдир. Балки, хамма "боши"ларда бўлгани каби, қозоқбошида ҳам мантиқ "касаллиги" йўқдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону