31 August 2009
18:45 - Амнистия ишга тушди: Оязимхон Хидирова озодликка чиқди!
Кеча жиноят ишлари бўйича Арнасой тумани суди (судья Лутфулло Мамражабов) ажрими билан ҳуқуқ ҳимоячиси Оязимхон Хидировага нисбатан олиб борилаётган жиноят иши Амнистия актига кўра айбдорлик масаласи ҳал қилинмай туриб, тугатилди ва айбланувчи озодликка чиқарилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати муруввати билан озодликка чиққан ҳуқуқ ҳимоячисининг аҳволи, кайфияти яхши эканлиги хусусида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти (Бахтиёр Ҳамроев) ва Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро қўмитаси (Зиёдулло Раззоқ) Жиззах вилоят бўлими вакиллари хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, Оязимхон Хидирова шу йилнинг 28 июнида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг ўғирлик, фирибгарлик, ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш, солиқлардан бўйин товлаш, мансаб ваколатини суиистеъмол қиши ва безорлик сингари моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, ҳибсга олинганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону