30 August 2009
00:57 -
SOS: Тошкентнинг Кўкча даҳасида қуролли тўқнашувлар содир бўлди
Бугун кечқурун Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги Кўкча даҳаси ва Оқлон маҳалласи атрофида номаълум қуролли шахслар ва ҳукумат миршаблари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Ўртада қурбонлар борлиги айтилмоқда. Ҳозирда шаҳарнинг 1-сонли шифохонасидан Кўкча масжидига қадар бўлган йўл жанговар транспортёрлар билан ўраб олинган, ҳукумат аскарлари ичкарига ҳеч кимни қўймаяпти. Мухбиримизга у ҳақда хабар қилган оқлонликлар уларни уйидан чиқаришмаётганини, кўча бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий қилинганини айтди.
“Биз болалар кўчада салют отяпти деган гумонга бордик, аввалига тириллаган овозлар эшитилди ва кучли гумбурлаш ва милиция машиналарининг сереналари бутун даҳани тутиб кетди. Кўчага чиққанимизда иккита ҳарбий транспортёрни кўрдик, улар кўча бошини беркитиб, машиналар ҳаракатини тўхтатиб қўйганди” дейди ҳодиса шоҳидларидан бири. Номаълум шахсларнинг қай мақсадда бу ҳодисани уюштиргани ҳақида маълумотлар йўқ.
Оқлон, Кўкча ва атрофдаги бошқа маҳаллалар фаоллари диний радикал оқимга мансубликда айбланиб, қамалганларнинг қариндошлари, ота-оналари билан суҳбатлашишмоқда.