30 August 2009
01:07 -
Тошкентда дидсиз бинолар сони яна биттага ортти – Халқаро анжуманлар саройи

Бино қимматбаҳо тошларни кўп ишлатиш натижасида бўлса керак,бир қарашда, анчагина муҳташам кўринади, дейди мухбиримиз. Аммо, бир қарашда. Тузукроқ эътибор берсангиз, Совет замонинг айниқса Москвада кўп тарқалган кинотеатрларига ўхшатиб қурилган Саройнинг қанчалик дидсиз эканини кўрасиз. Бинонинг архитектурасида ўзига хослик деган нарсанинг уруғи ҳам йўқ.
Ўзбекистондек давлатнинг пойтахтида, бунинг устига, унинг қоқ марказида бундай кўримсиз бино қурилишини дарҳол тушуниш қийин. Аммо, бундай қурилишнинг ғояси ва унинг лойиҳаси Ислом Каримнинг ўзидан чиққани маълум бўлгач, ҳамма нарса равшан бўлади-қўяди. У кишидан бундан ортиқ нима ҳам кутиб бўларди.
Қўшнимиз Қозоғистоннинг пойтахти Остана замонавий ва ўзига хос бинолар билан безалиб, дунёнинг марказларидан бирига айлантирилаётган бир пайтда, гўёки 2200 йилик тарихга эга бўлган Тошкентда бундай бинонинг “қад қўтариши” Тошкентнинг ҳам ўзбекларнинг ҳам юзига доғ бўладиган нарса.
Дарвоқе, бинонинг қанчалик дидсизлигини фотосуратнинг муаллифи ҳам яхши тушунганга ўхшайди. Шу сабабдан, у бинони бироз жозибали ва муҳташамроқ қилиб қўрсатиш учун, расмни ерга ётиб олган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения