30 August 2009
00:43 -
Карзай билан Абдуллоҳ орасидаги фарқ ортмоқда
Афғонистонда 20 августда бўлиб ўтган президент сайловининг тўла натижалари ҳали ҳам маълум эмас. Бугун бу мамлакатнинг Мустақил Сайлов Комиссияси сайлов бюллетеларининг учдан бири саналаганини билдирди. Уларга кўра, Ҳамид Карзайга овоз берганлар 46,3 фоизни, Абдулло Абдуллоҳга овоз берганлар 31,3 фоизни ташкил қилибди.
Агар биринчи турдаёқ Карзайга овоз берганларнинг фоизи 50 дан ошмаса, октябрь ойида иккинчи тур сайлови бўлиши керак. Ғарб эксперлари сайловнинг ниҳоий натижалари қандай бўлиши ҳақида прогноз беришдан қочмоқдалар, дейди Reuters агентлигининг мухбири.
Сайловда 6 миллион одам овоз берган, 2 миллион бюллетень сайланган. Умумий сайловчиларнинг сони 15 миллионлигини ҳисобга олса, сайловга қатнашиш даражаси жуда паст бўлганлигини айтиш лозим. Бу - Толибоннинг таҳдидларидан қўрқув натижасими ёки одамларда ҳеч нарсага қизиқиш йўқми, маълум эмас. Ҳарҳолда бу икки фактор ҳам роль ўйнаган бўлса керак.