28 August 2009
21:50 - Янги форумлар саройи очилди: фавқулодда хавфсизлик чоралари кучайтирилди!
Бундан икки соат аввал пойтахт марказида янги қад кўтарган “Ўзбекистон” форумлар саройининг очилиш маросими ўтказилди ва унда Президент Ислом Карим иштирок этди.

Дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган анжуманнинг дабдабаси куннинг биринчи ярмидаёқ бошланганди. Саройга яқин “Ўзбекистон” ва “Ле-меридиан” меҳмонхоналари, Ўзбекистон Радио уйи ва “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси, Халқаро Вестминстер университети бинолари авваал одамлардан тозаланиб, пойтахтнинг Амир Темури хиёбони қисмида автомабиллар ҳаракати тўхтатилди. Ён-атрофдаги барча бинолар устида снайперлар, яқин орадаги бинолар ён-верида махсус қуролланган отрядлар пайдо бўлди.

Фавқулодда хавфсизлик чоралари кучайтирилган мазкур очилиш маросими аслида бундан икки кун аввалбўлиши лозим эди. Ўша куни ҳам атрофдаги биноларда ишлайдиган ишчиларга дам олиш соатлари эълон қилинган, тўғрироғи мажбурий равишда иш тўхтатилганди. Лекин Ислом Карим кутимаганда Термезга кетган ва ташкилотчилар ҳамманиннг олдида ўнғайсиз аҳволда қолганди, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону