28 August 2009
22:14 -
Ўзбекистонликлар учун бу йилги умра бекор қилинди: баҳона - чўчқа гриппи!
Шу кунларда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари қўмитаси ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан Муборак Рамазон ойи муносабати билан ҳар йили Маккаи Мукаррамага уюштириладиган умра зиёрати бекор қилинди. Ваҳоланки, бу йил ҳам ўзбекистонилк 4000 мусулмон бу зиёратнинг чиқимларини (бир кишига 2500 АҚШ доллари атрофида – “Ҳаракат”) тўлаб, самолётларга чипталарни харид қилиб бўлишганди. Улар кейинги ҳафтанинг чоршанба-пайшанба кунлари учиб кетиши лозим эди.
Бундай қарор фуқароларни “ҳимоя” қилиш мақсадида олинганини билдирган Дин ишлари қўмитаси ходимининг айтишича, мамлакат учун биринчи навбатда фуқароларнинг хавфсизлиги туради, уларнинг соғлиги ва хавфсизлиги масаласи зиёратдан устундир. Мусулмонлар тўлаган маблағ ўз кучини йўқотмайди ва бу зиёрат кейинги йилдаги Рамазонда амалга оширилади.
Кўпчилик бу ғамхўрлик - ҳукумат томонидан аллақачон бошланган диний эркинликларга қарши кампаниянинг давоми эканини дарров фаҳмлаган.