28 August 2009
19:43 -
Медведев: Мусулмонлар учун телеканал очиш ва ислом экстремисти ифодасини ишлатмаслик керак
Рус оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, бугун Россия президенти Дмитрий Медведав Шимолий Кавказдаги мусулмонларнинг диний идораларига ёрдам бериш масалаларига бағишланган учрашув ўтказди.
Расмий хабарларда учрашувда бўлган гапларнинг иккитасига урғу берилади. Биринчидан, Дмитрий Медведев мусулмонларга диний таълим беришни яхши йўлга қўйиш учун телеканал очиш ёки бор бўлган телеканаллардан фойдаланиш кераклигини айтибди. Иккинчидан, Россия президенти Чеченистнинг қўғирчоқ президенти Рамзан Қодировнинг “ислом экстремисти” сўзларини ишлатмасликка чақириғини қўллаб-қувватлабди. Ислом экстрмисти деб айтилаётганлар, аслида, бандитлардир, демак, уларни бандит дейиш лозим, дебди Медведев.
Табиий, Дмитирий Медведв диний лидерлар билан шу икки мавзуни гаплашиш учун учрашмаган. Россия раҳбариятини ислом экстремизми сўзлари эмас, ҳаётдаги экстремизми қўрқитмоқда. Йиғилишнинг мақсади - ислом экстремистларига диний раҳабарлар орқали таъсир кўрсатиш йўлларини қидириш бўлган. Телевидение орқали диний дарс бериш ва ислом экстремистларини бандит деб аташ таклифлари эса амалга ошмайдиган нарсалардир.