27 August 2009
23:15 - Рус адабиётининг афсонавий исмларидан бири Сергей Михалков оламдан ўтди
97 ёшида уйқусидан ўлганлиги айтилаётган бу афсонавий инсон ҳақиқатдан сермаҳсул ва бахтли ҳаёт кечирди. У ҳаёти давомидаги ҳамма режимлар тарафидан байроқ қилиб кўтарилди, айни замонда, очиқча ҳеч бир режим олдида тиз чўкмади ҳам.

У СССРнинг машҳур гимни муаллифларидан бири эди. Аммо, СССР ҳамма тарафидан лаънатланиб битгандан кейин, янги Россиянинг гимнини ҳам ёзди.

У болаларнинг севимли шоири эди. Совет замонида унинг “Дядя Степа – милиционер” шеърини билмаган бола йўқ эди, деса бўлади. Унинг шеърлари ашула қилиб айтилди, унинг сценерийлари асосида кинофильмлар яратилди. У ҳамма вақт ёзувчиларнинг ташкилотларида юқори лавозимларни эгаллаб келди.

Шундай бўлса ҳам, унинг рус адабиётидаги ўрни қанчалик эканлигини баҳолаш қийин, гимнлардан бошқа қайси асари рус адабиётидан боқий қолади – айтиш қийин.

Аммо унинг бир афоризми мутлақо тўғри ва абадий қолади: “Адабиёт – ўқувчи ёзувчи каби талантли бўлишидир”.

Балки, Сергей Михалковнинг бахтли ҳаётига сабаб бўлган фактор – унинг ўқувчилари ўзи каби талантли бўлишганидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону