25 August 2009
21:14 - АҚШнинг Афғонистондаги талафотлари ортмоқда, сайлов натижалари ҳали ҳам йўқ
НАТО кучларининг Афғонистондаги қўмондонлиги тарқатган хабарда айтилишича, бугун 4 нафар америкалик йўл четига ўрнатилган бомбанинг портлатилиши натижасида ҳалок бўлди.

Шу билан бу йил НАТО қўшинларининг талафоти 295 кишига етди, дейилади бу ҳақдаги Reuters агентлигининг хабарида. Ўтган йил ҳалок бўлганларнинг сони 294 бўлган экан. 2001 йилда террорга қарши уруш бошлангандан бери бу йил НАТО учун энг талафотли бўлибди.

Маълумки, ҳозир Афғонистонда НАТОнинг 100 минг кишилк қўшини бор, уларнинг 68 минги америкалик.

Ҳозир ҳамма Афғонистонда бўлиб ўтган президент сайловининг натижаларини кутмоқда. Мустақил Сайлов Комиссияси шу пайтгача тахминан 10 фоиз бюллетенларни санашга улгурибди. Уларнинг натижалари бугун кечқурун эълон қилиниши кутилмоқда. Ниҳоий натижалар 3 сентябрда бўлади.

Улар эълон қилингандан кейин, мағлубиятга учраган номзодлар халқнинг норозилигини уйғотишга ва мамлакатдаги вазиятни яна ҳам беқарорлаштиришга интилишлари мумкин. Президент Карзайнинг матбуот котиби Ҳумайин Ҳамидзода шуни назарда тутиб бўлса керак, ҳукумат сайлов натижаларини баҳс қилиш жараёнида чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай тартибсизликларнинг олдини олишга тайёр, дебди.

Аммо, НАТО қўшинларининг ёрдами билан ҳам ҳукумат буни қила олишига шубҳа бор, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону