25 August 2009
20:56 -
Дилмурод Саййиднинг апелляция суди 8 сентябрга тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани суди раиси Наврўз Мирмуҳамедовнинг Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлимига хат ёзиб маълум қилишича, мазкур туман судида кўрилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййиднинг иши бўйича апелляция суди шу йилнинг 8 сентябрига белгиланибди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига апелляция аризасини Дилмурод Саййиднинг адвокати Руҳиддин Комилов, жамоат ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов ҳамда бошқа судланувчилар Марғуба Жўраева, Анорқул Пўлатов, Тўра Эргашевларнинг адвокатлари беришганди.
Эслатиб ўтамиз, “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййид товламачилик ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Тойлоқ туман судининг ҳукми билан 12,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения