25 August 2009
21:33 - Самарқандлик “Бирлик”чи Холиқназар Ғани яна ҳукумат эътиборида
“Бирлик”нинг Самарқанддаги етакчиси Холиқназар Ғани одатдагидек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таъқибида. Байрамолди осойишталикни дастак қилаётган маҳаллий миршаб ва маъмурлар кекса мухолифатчини сўроқсиз маҳалла ҳудудидан чиқмасликка чақирган. Хусусан, “Бирлик”чи яшайдиган маҳалла милиция участкаси нозири Жамшид Комилов (таниқли провокатор, собиқ ҳуқуқ ҳимоячиси Нуриддин Комиловнинг жияни – “Ҳаракат”) (телефон рақами +998664751326) Холиқназар акага пўписа қилиб, унинг рухсатисиз маҳалладан чиқмаслигини таъкидлаган. Маҳалла оқсоқоли ҳам кунда-кунора мухолифатчидан хабар олиб, унга фавқулодда “ғамхўрлик” қилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону