14 August 2009
14:10 - Афғонистондаги сайловда Ҳамид Карзай биринчи турдаёқ ғолиб чиқолмайди
20 августга белгиланган президент сайлови куни яқинлашаркан, Афғонистонда турли сўровномалар ўтказиб, сайловчиларнинг кимга кўпроқ хайрихоҳлигини ўрганиш учун ҳаракатлар давом этмоқда.

Бугун эълон қилинган сўровнома натижаларига кўра, Ҳамид Карзай биринчи турда сайловчиларнинг 44 фоизининг овозини олади, унинг асосий рақиби, собиқ ташқи ишлар вазири Абдулло Абдуллоҳ 26 фоиз овоз олиши кутилмоқда. Бошқа номзодлардан Рамазон Башардўстга 10, Ашраф Ғанига 6 фоиз сайловчи овоз бермоқчи.

16-26 июль кунлари ўтказилган сўровномада 2400 Афғон фуқароси қатнашган. Америкаликларнинг ёрдами билан қурилган бошқа бир фонд ўтказган сўровноманинг натижалари ҳам шу каби бўлибди.

Афғонистондек уруш ичидаги давлатда сайловолди сўровномалари ўтказилиши ҳам кўрсатмоқдаки, 20 августдаги сайлов етарлича демократик шароитда ўтади, номзодлар ўртасида ҳақиқий кураш бўлади.

Ўзбеклар учун бундай нарсалар - ҳали осмондаги юлдуз каби узоқдадир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону