14 August 2009
19:27 - Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Заутбек Турисбеков Москвага ўтказилди
Бугун президент Нурсултон Назарбойнинг матбуот хизмати Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Заутбек Турисбеков ўз вазифасидан озод қилингани ва Қозоғистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси этиб тайинланганини билдирди.

1951 йилда Жанубий-Қозоғистон вилоятида (аслида, бу Чимкент вилояти) туғилган Заутбек Турисбеков совет замонида Қозоғистон химия-технология институтини битиргандан кейин шу институтда ўқитувчи бўлган, кейин комсомол ва компартияда турли лавозимлардан ишлаган.

Мустақилликдан сўнгра, у вилоят ҳокими, президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари, ички ишлар вазири каби лавозимларни эгаллаган. 2007 йилнинг ноябрь ойидан бери Тошкентда элчи эди.

Заутбек Турисбековнинг ишлаган лавозимлари рўйхатидан ҳам кўриниб турибдики, у Қозоғистон сиёсий элитаси ичида кўзга ташланадиган шахс ва унинг Ўзбекистонда элчи бўлиши Нурсултон Назарбойнинг мамлакатимиз билан муносабатларга катта аҳамият беришини кўрсатади. У президентнинг ишончини оқлаган бўлса керакки, яна ҳам маъсулиятлироқ жойга, яъни Москвага юборилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону