14 August 2009
03:50 - Яна кун тартибида пластик карточка-ю терминалларни оммавийлаштириш
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан мамлакатдаги барча савдо шахобчалари мажбурий тарзда пластик карточкаларни қабул қилувчи терминаллар ўрнатиши лозим. Эндиликда тўлов терминаллари мажбурий равишда авиа ва темир йўл кассаларида, коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилувчи шаҳобчаларда, телефон алоқаси хизмати учун тўловларни қабул қилиш шахобчаларида ўрнатилади.

Шунингдек, мобил телефонлар учун ҳам, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириш шахобчаларида, автомабилларга ёқилғи қуйиш жойларида, савдо зали ҳажми 150 кв.м. дан катта бўлган савдо нуқталарида, ресторанларда, умумий овқатланиш объектларида, ходимлари ойлик маошни пластик карточкаларда оладиган корхона ва ташкилотларда, меҳмонхоналарда ва алоқа шахобчаларида мажбурий тарзда ўрнатилиши шарт, дейилади солиқ қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Ҳозирда 12,5 мингта бўлган терминаллар сонини бу йил ичида 40 минг, муомалада бўлган пластик карточкалар сонини 5 миллион донага етказиш назарда тутилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону