10 August 2009
19:17 - Ўзбекистонда яна бир кўрик-танлов: энг яхши маҳалла маслаҳатчиси
Мамлакатимизда кўрик-танловлар ўтказиш мантиқсизлик билан масхарабозликнинг омихтаси ҳолига келди, деса бўлади. Бунинг мисоли сифатида Самарқанд вилоятида ўтказилган “Маҳалланинг энг яхши маслаҳатчиси” кўрик-танловини келтириш мумкин.

Самарқандликлар бир тош билан икки чумчуқни уришибди. Бир томондан қоғоздагина бўлган маҳалла комитетларни бордек қилиб қўрсатиш бўлса, иккинчи томондан, “президентимиз ташаббуси билан жамиятда хотин-қизларнинг ролини ошириш кампанияси самарали давом этаётганини” кўрсатиш.

Табиий, бу танлов “Маҳалла” фондининг вилоят бўлими томонидан уюштирилган. Махсус жюри Самарқанд вилояти бўйича энг яҳши маҳалла маслаҳатчиси унвонини Самарқанд туман Ғаллаосиё маҳалласининг диний таълим ва маънавий тарбия ишлари бўйича маслаҳатчиси Сурайё Ашуровага топширилибди. Мана, аёлнинг жамиятимиздаги роли ошиб бораётганининг исботи.

Бу ҳақда махсус хабар тарқатган ЎзАнинг билдиришича, энди бу аёл масхарабозликнинг мамлакат даражасидаги босқичида иштирок этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону