10 August 2009
20:29 - Ироқда мусулмон мусулмонни қиришни давом эттирмоқда
Бугун Ироқнинг шимолидаги кўпроқ курдлар яшайдиган Мосул шаҳри яқинидаги шиалар маҳалласида бир неча дақиқалик фарқ билан икки автомобиль портлатилди, 26 киши ҳалок бўлди, 120 ярали. Табиий, булар илк маълумотлар. Қрубонлар ва ярадорларнинг сони ортса керак.

Ўлган эри ва синглисининг жонсиз жасадлари олдида яраланган ўғлини қучоқлаб дод-фарёд қилаётган 35 ёшли Ум Қосимга ҳеч ким тасалли беролмайди, деб фожеа еридан хабар беради Reuters агентлиги.

Телевидение орқали чиқиш қилган Ироқ бош вазири Нури ал-Малики бу портлашларнинг мақсади келаси йилнинг январь ойига режалаштирилган сайловлар олдидан мамлакатда беқарорлик яратишдир, дебди.

Аммо, бундай баёнотлар қурбонларнинг яқинларини сокинлаштиролмайди. Гўёки суннийларни ҳимоя қилаётган Ал-Қоиданинг шиаларга қарши урушини кенгайтириши эса, бу мамлактда яқин орада тинчлик бўлмаслигини кўрсатади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону