10 August 2009
14:31 - Қозоғистон ЕХҲТда раисликка тайёрланмоқда
Маълумки, 2010 йилда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотида раислик Қозоғистонга ўтади. Шундай қилиб, собиқ Совет мамлакатларидан биринчи бўлиб Қозоғистонга бундай ишонч билдирилди.

Остонда президент Нурсултон Назарбой раислигида шу масалага бағишланган махсус йиғилиш бўлди, деб хабар беради “Казинформ”. У ўз нутқида, хусусан, шундай деган: “ЕХҲТдаги раисликни стратегик миллий лойиҳалардан бири деб ҳисоблайман. Бизнинг раислигимиз мураккаб даврга тўғри келмоқда. Бу – давом этаётган жаҳон иқтисодий кризиси, таранглашган халқаро вазият, энергетикав ва озиқ-овқат соҳасида кризис хавфи, оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини олдини олиш муаммолари, халқаро ҳамжамият ичидаги муносабатларнинг архитектурасидаги ноаниқликлардир. Шу сабабли шарафли миссиямизни юксак маъсулият билан бажаришни режалаштиришимиз лозим.”

Йиғилиш натижалари бўйича, Қозоғистон президенти ЕХҲТдаги раисликка тайёрланиш учун махсус Давлат Комиссияси тузиш ҳақида топшириқ берган.

Шуни ҳам айтиш керакки, Қозоғистоннинг раислиги ЕХҲТнинг 35 йиллигига тўғри келади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону