10 August 2009
13:17 - Ҳар бешинчи европали мусулмон бўлади, аммо 2050 йилда
АҚШдаги Миграция сиёсати институти мутахассисларининг тадқиқодига кўра, 2050 йилда Европа аҳолисининг 20 фоизи мусулмонлардан иборат бўлади. Бугун бу рақам 5 га тенг.

Бу ҳақда хабар берган инглизларнинг The Daily Mail газетасида Буюкбритания, Испания ва Голландияда мусулмонларнинг улуши энг кўп бўлиши кутилаётгани ҳам билдирилади.

Европа аҳолисининг таркибида бўладиган бундай ўзгаришларнинг сабаби ҳам кўрсатилган. Бош сабаб - асл европаликлар ичида туғилишнинг камлиги ва мусулмон оилаларида туғилишнинг каттталиги бўлса, иккинчи сабаб - ҳар йили Европага доимий яшаш учун бошқа мамлакаттлдардан 2 миллион кишини кўчиб келиши, кўчиб келувчиларнинг катта қисми мусулмонлар эканлиги.

Бу жараёнга мутахассислар “демографик соат бомбаси” номини ҳам беришибди. Шундан ҳам билса бўладики, Европа аҳолисининг мусулмонлашишига хавотирлик билан қаралмоқда. Чунки, мусулмонларга асосан радикализм ва ҳатто терроризм ўчоғи сифатида қаралмоқда.

Аммо, шу газетада эълон қилинган Буюбритания Хавсизлик вазирининг фикрича, Европалик ёш мусулмонларнинг радикаллашиши 30 йиллардан кейин тўхтайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону