10 August 2009
04:17 - Урумчининг аэропорти шубҳали учоқ сабабли бекитилди ва қайтадан очилди
Кеча кечқурун Афғонистондан Уйғуристон пойтахтига учиб келаётган KamAir ширкатининг учоғида бомба борлиги, ҳатто учоқ террористлар тарафидан босиб олингани ҳақида хабар тарқалгандан кейин, шаҳар аэропорти бу учоқни қабул қилишдан бош тортди. Аэропортга қўшимча полиция ва ўт ўчириш хизматининг кучлари чақирилди, учиш-қўниш тасмаси хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан назорат остига олинди.

Шундан кейин, учоқ қайтиб кетиб, Қобулда оби-ҳаво ёмонлиги учун Қандоҳор аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Учоқда бомба борлиги, уни террористлар босиб олгани ҳақидаги хабар кейинчалик ёлғон бўлиб чиқди.

Ҳозир Урумчининг аэропорти нормал режимда иш бошлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону