08 August 2009
21:49 -
Россия-Гуржистон урушининг бир йиллиги
Роса бир йил аввал Жанубий Осетиянинг пойтахти Цхинвалини Гуржистон қўшинлари ўз назорати остига олгандан кейин, рус қўшинлари бу ерга бостириб кирган ва Россия-Гуржистон мини–уруши бошланган эди. Бугун бу санани ҳамма ўзича нишонламоқда.
Гуржистондаги миллий руҳдаги партия ва тишкилотлар Тифлис марказида кичик бир митинг ўтказиб, агресор Россияни қоралашди ва бу мамлакатнинг байрорғини ёқишди. Мамлакат раҳбарлари савиясида ҳозрча ҳеч қандай тадбир ўтказилмади.
Болтиқ бўйи мамлактларида, хусусан, Латвия ва Эстонияда Гуржистонга билан ҳамдардлик билдириб, Россияни агрессор сифатида қораловчи кичик минтинглар бўлиб ўтди.
Рус православ черковнинг раҳбари – Москва ва Бутун Русь Патриархи Кирилл Жанубий Осетиядаги фожеавий воқеаларнинг бир йиллиги мунсабати билан конфликт қурбонлари хотирасига бағишланган диний маросим ўтказди ва бир йил аввалги воқеаларни “уч православ халқнинг умумий фожеаси” деб баҳолади. Яъни, у очиқчасига Россия ҳукумати тарафида турмади.
Россия раҳбарлари жим туролмаслари олдиндан маълум эди ва шундай бўлди ҳам. Президент Дмитрий Медведев тоғлар оқасидаги Жанубий Осетияга келишга қўрққан бўлса ҳам, Шимолий Осетияга келишга журъат қилди. У шу ерда Жанубий Осетиядан олиб келинган “тинч аҳоли” вакиллари билан учрашди, асосан Гуржистон раҳбарияти, хусусан, Саакашвилини ҳақорат қилиш билан машғул бўлди.
Гуржистонгага қарши қилинган агрессия натижасида Россия-Ғарб мунсабатлари катта ўлчовда яралаганини тан олишни истмаган Россия президенти, вақти келиб ҳамма бизни оқлайди, агрессор Гуржистон жазоланади каби демагогик гаплар айтишгача борди.
Европанинг қоқ марказида Брюсселда ўтирган Россиянинг НАТОдаги расмий вакили Рогозин ҳам бир сасиб қўйишдан ўзини тия олмади. Хусусан у шундай деди: “Баъзи Ғарб давлатлари НАТО рамкасида Россияга қарши посангилар яратиш билан машғуллар. Грузияни қуроллантириш айнан шу мақсадда, яъни Россияни боғлаб қўйиш, унга янги муаммолар яратиш учун қилинди. Натижада Саакашвили яратилди. Бу киборг НАТО заводларида баъзи русофоб инженерлар тарфидан тайёрланди... Уруш туфайли Саакшвилининг обрўси минус чексизликка тушди”.
Бир томондан Медведев, бошқа тарфдан Рогозиннинг Саакшвилига ташланишлари кўрсатмоқдаки, улар бу урушни феъелан Саакашвили ютганини яхши тушунадилар ва ундан аламларини ҳақоратлар орқали оладилар.
Россия бош вазири Путин эса пардалар орқасида яшириниб туришни авзал кўрмоқда. У саҳнага чиқса, Саакашвилини сўкишга бошлаб русларни роса шарманда қилган бўларди.
Алам ичидаги руслар бир нарсани тушунишга қодир эмаслар. Агар бир йил аввалги мини-урушни Росся ютган бўлса эди, уларнинг Сакашвили билан ишлари ҳам бўлмаслиги керак
эди. Айнан Саакашвилининг Россиядек супер давлатни бутун дунёга агрессор қилиб кўрсатолгани, Абхазия ва Жанубий Осетия масаласи билан бутун дунёни шуғулланишга мажбур қилолгани Россия раҳбарларининг оромини бузиб, уларни ғазабга солмоқда.