08 August 2009
23:14 -
Филистин Миллий Озодлик Ҳаракати 20 йилдан кейин қурултой ўтказмоқда

Маълумки, бу ташкилот 1956 йилда тузилган, аммо у расман ўз туғилиш куни сифатида 1965 йил 1 январни қабул қилади. Айнан шу куни ФАТХ Исроил ҳудудида биринчи ҳарбий оперция ўтказган.
1969 йилда ФАТХ ўзига лидер қилиб Ясир Арафатни сайлаган эди, унинг 2004 йилдаги ўлимидан кейин, қисқа вақт давом этган ички низолар натижасида Маҳмуд Аббос ташкилот раҳбари бўлди.
Бугун қурултойда Маҳмуд Аббос қайтадан ташкилотнинг раҳбари этиб сайланди. Энди ташкилотни қурултойлар ўртасида бошқарадиган Марказий Комитет ва Инқилобий Кенгаш сайланиши керак. Сўнги 20 йилда ҳам ташкилотни шу икки орган бошқариб келди.
Аввалги қурултойда сайланган Марказий Комитет 18 аъзо ва бир аъзоликка номзоддан иборат эди. Улардан 3 киши ўтган вақт ичида вафот этган.
1988 йилгача ФАТХ Исроилда террористик ташкилот ҳисобланарди. Ҳозир эса, унинг лидери Маҳмуд Аббос Филистин автономиясининг президенти ҳамдир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения