08 August 2009
00:25 -
Ўзбек мактабларининг аҳволи Наманганда қандай?
Наманганнинг «Шарқ» телеканали «Фурсат» ахборот дастури берган хабарга қараганда, вилоятнинг Чуст туманида 6 та мактаб таъмиридан чикарилибди. Энди, ҳаттоки чека қишлоқлардаги мактаб ўқувчилари мустақиллик шарофати билан исситиш системаси бор бўлган, совуқ сув билан таъминланган, яхшилаб таъмирланган чиройли мактабларда ўқийдилар.
Лекин хабарда бундай чиройли мактабларда ўқиш савияси кандай бўлади, ҳозир ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсатгичлари қанақа ўзи, деган саволлардан узоқда турилди. Мактабларда озгина бўлса ҳам камчиликлар, етишмовчиликлар борми? Бундай саволлар мутлақо тилга олинмади.
Ваҳоланки, мактабларда ўқиш даражаси кун сайин тушиб кетаётганини ҳамма билади. Пойтахтда-ку ҳамма болаларини рус мактабларига бераётгани, ўзбек болаларини рус мактабларига бериш даражаси Совет замонидагидан ҳам кўпайгани ҳаммага маълум. Хўш, вилоятдагилар нима қилсин? Ҳеч нарса қиломайдилар. Болалар шунай савияси паст мактабларда ўқишга мажбур.
Бир маҳаллар “Бирлик” ўзбек тили давлат тили бўлсин деб курашаётганда, мустақил Ўзбекистонда тилимизнинг ҳоли шундай бўлишини ҳеч ким ўйлаб кўргандими?
Ҳали ҳам кеч эмас, ўйлаш керак. Бугунги режим ўзгартирилмас экан, ўзбек мардикорликка, ўзбек тили хўрликка маҳкум. Ўзбекнинг келажагини ўйлайдиганлар, биринч навбатда, ўзбек зиёлилар шуларни ўйлашлари керак.